Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шериклик ишхонадан закот

10:09 / 18.05.2020 | D@vronbek Q@yumov | 1451

Ассалому алайкум! 1 кишини қуйидаги мулки бор, закот қандай ажратади? Бу ҳолатда закот фарзми? 1) шериклик ишхона(бу ишхонада ўзининг қошимча иши ва ускунаси бор) ва ускуналар бор. Булар ҳам нисобга қошиладими? 

2) 1 та ишхона машинасини сотиб, кичикроқ машина* олиб, уни* ҳам 8000$га сотувга қўйган . Бу ҳам нисобга киритиладими? 

3) сотилган ишхона машинасидан, қўлида деярли нисобга етган пул қолган. Бу ҳам нисобми? 

4) Мерос болиб қолган 1 та ҳовли( яшалаётган), лекин Мерос тақсимланмаган, бу ҳам нисобми? 

5 Мерос болиб қолган ишхона(айрим Ҳудуди ижарага берилиб, ҳақи олинади) лекин Мерос тақсимланмаган. Бу ишхона нисобми? 

6) бу ишхонадаги Ижара ҳудудлари ҳам нисобми? 

7) 1 та деярли 9 сотих боғ учун олинган ер( кўчат ва дарахтлар бор, бир четига чала битган бино қурилиб, бошқа мақсадда фойдаланиш учун рухсатномага ҳаракат қилинаётган ) бу ҳам нисобми? 

  8) 1та деярли 12 сотих қуруқ ер бор. Бу ҳам нисобми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ишхонадаги тайёр мол ҳамда хом ашё ҳам ҳисобга қўшилади. 

2). Олишда нима деб олган бўлса шу эътиборга олинади. Ишхонага ишлатамиз деб олиб, энди сотишга тўғри келиб қолса сотилгунча қўшмай туради. 

3). Албатта. 

4). Бу закотга нисоб эмас. 

5-6). Закотга нисоб эмас қурбонликка нисоб. 

7-8). Пулни банд қилиш учун олинган бўлса нисоб. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat