Ассалааму алаикум Шайҳ Ҳазратлари. Сизга қуйидаги саволларим бор эди. 1. Яқинда туш ко'рдим. Тушимда 300 га яқин илонлар атрофимда айланиб юришибди. Ко'зимга аниқ ко'рингани, мани ёнимда сариқ ва қора ранг аралашган илонлар мани чақмоқчи бо'лишди. Бу тушнинг табирини билсез, манга этинг илтимос. Агар билмасез, бу туш яҳшиликками ёки ёмонликками? 2. Уйимда олдинги о'збекларни тасвирлаб берадиган ҳар ҳил ҳайкалчаларим бор. Буларни уйда сақлаш ва сотиб олиш шариатда нима дейилган. 3. Намозда кейин, 33 мартадан Аллоҳни поклаб, Унга ҳамд этамиз ва Уни улуг'лиймиз. Шу ишларни бармоқлар ёрадимада қилган афзалми ёки тасбеҳ ёрдамидами? Эшитишимча, Бомдод, Шом ва Ҳуфтон намозларидан кейин тасбеҳ ёрдамида о'гириларкан. Пешин ва Аср намозларидан кейин эса бармоқлар ёрдамида. Бу гап қанчалик ҳақиқат? Шуларга аниқлик ва ойдинлик киритишингизни со'рийман. 4. Мишарй Рашид ва бошқа қориларни қироатларини эшитаман. Шу пайтда до'стларим ва бошқа одамлар саволга тутишади. Қироатни эшитаётган ҳолатимда уларни саволарига жавоб беришим мимкинми? Жавоблариз учун ташаккур. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин.