Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк амалини қилган бўладими?

09:08 / 13.03.2017 | Ali | 3053

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Бошқа ерга савол бергим келмади, сабаби ишонолмадим. Бизнинг мазҳабда, бир катта дарахтни кесишдан олдин буни эгаси бор биринчи қон чиқариб кейин кесиш керак бўлмаса ўзингга бир зиён етади ёки бир қабр эгасига атаб ундан бирон ишини тўғирлаб бериши умидида унга атаб жонлиқ сўйиш борми? Шундай одам ширк амалини қилган бўладими? Ширк билан диндан чиқиш ўртасида фарқ борми? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! САВОЛ: Қабрларнинг устига шам ёқиш, гул қўйиш, латта боғлаш, боланинг кокилини аташ, тавоф қилиш, қабрларни силаб-сийпалаб, ўпиш, уларга атаб жонлиқ сўйиш жоизми? ЖАВОБ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларга чироқ ёқишдан қайтарибгина қолмасдан, бундай ишни қилувчиларни лаънатлаганлар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- زَائِرَاتِ الْقُبُورِ وَالْمُتَّخِذِينَ عَلَيْهَا الْمَسَاجِدَ وَالسُّرُجَ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни, қабрларни саждагоҳ қилиб олувчиларни ҳамда қабрлар устига чироқ ёқувчиларни лаънатладилар». Абу Довуд ривояти. Билимсиз кишилар қабрларга сажда қиладилар, тавоф қиладилар, остонасини ўпадилар, бу ишларнинг барчаси шаръан ножоиз, Аҳли сунна ва жамоа имомлари наздида ҳаром ҳисобланади. Шариатимиз қабрларни эхтиром қилишда бу каби йўл тутишдан қайтарган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кейинчалик умматлари шу ишларга қўл уриши мумкинлигини билиб, бундан қайтарганлар. عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : فِي مَرَضِهِ الَّذِي مَاتَ فِيهِ لَعَنَ اللَّهُ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى اتَّخَذُوا قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ مَسْجِدًا ... Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган бетобликларида: «Аллоҳ таоло пайғамбарларининг қабрларини саждагоҳ қилиб олган яҳудий ва насороларни лаънатлади», дедилар...»  Бухорий ривояти.

وَاعْلَمْ أَنَّ النَّذْرَ الَّذِي يَقَعُ لِلْأَمْوَاتِ مِنْ أَكْثَرِ الْعَوَّامِ وَمَا يُؤْخَذُ مِنْ الدَّرَاهِمِ وَالشَّمْعِ وَالزَّيْتِ وَنَحْوِهَا إلَى ضَرَائِحِ الْأَوْلِيَاءِ الْكِرَامِ تَقَرُّبًا إلَيْهِمْ فَهُوَ بِالْإِجْمَاعِ بَاطِلٌ وَحَرَامٌ ...  وَقَدْ اُبْتُلِيَ النَّاسُ بِذَلِكَ ، وَلَا سِيَّمَا فِي هَذِهِ الْأَعْصَارِ

«Билингки, авом халқ тарафидан ўликларга атаб назрлар қилиш, Аллоҳнинг дўстларининг қабрларига уларга яқин бўлиш мақсадида тангалар ташлаш, шам, чироқлар ёқиш ботил ва ҳаром ишлардир. Бу нарсаларга хусусан, асримиз одамлари кўпроқ мубтало бўлганлар». («Роддул Муҳтор»). Кўпчилик инсонлар Аллоҳнинг дўстларининг қабрларига бориб, улардан фарзанд сўрайдилар, атаб жонлиқ сўядилар, ис чиқарадилар. Бу ишлар ҳам, сўйилган жонлиқлар ҳам – барчаси ҳаромдир.

وَلَا يَمْسَحُ الْقَبْرَ وَلَا يُقَبِّلُهُ فَإِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَادَةِ النَّصَارَى

«Қабрни силаб-сийпалаб, ўпиб бўлмайди. Чунки бу насороларнинг одатидир». («Фатавои Ҳиндия»). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat