Ассалому Шайх хазратлари. Мен сизга куйидаги савол билан юзланмокчиман. Агар ноурин савол булса, узр сурайман. - Агар дарахтда пишиб турган мевалар (анжир, хурмо, гилос, урик, . . .) нинг бир кисмини кушлар еган булса, улардан колган кисмини истеъмол килиш хакидаги фикрларингизни билдирсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Менинг фикримни эмас. Шариатнинг ҳукмини сўранг. Гўшти ҳалол қуш ва ҳайвонларнинг сўлаги ҳам пок. Чунки сўлак гўштдан ҳосил бўлади. Бинобарин, улардан қолган сув ва мевалар ҳам пок бўлади.