Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

минг талоқ қилса

00:00 / 01.01.2010 | eski savollar | 3305
ассалому алайкум устоз.бизнинг водийдаги уломоларимиз бир мавзу ҳақида бир то'ҳтамга келолмай сизга мурожат қилишимизни илтимос қилишди.1.савол бир одам ҳотинини минг талоқсан деса бир талоқ тушадими ё уч талоқ тушадими? бизни уламолар ҳеч иккиланмай уч талоқ дейишди,сизнинг кифоя китобингизда нийятга қаралади дейилганко'п талоқ қилганлар ичиб олиб минг талоқ қилдим дейди эртасига нийятинг нима эди десангиз нийятим бир талоқ дейишади бунинг эчимини кенгроқ тушинтириб бермасангиз бо'лмайди устоз.2.савол муҳтасардаги [ка олфин]со'зини то'лиқ таржимаси қандай шу ҳақида ҳам бош қотган.3.савол муҳтасардаги [мисла алфин] со'зининг таржимасини ҳам тушинтириб беринг қимматли вақтингизни олганлигим учун узур.оллоҳ рози бо'лсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ичиб олиб кўп талоқ қилганларга кўп талоқнинг фатвосини излагандан кўра ичмасликни ўргатган афзал бўлса керак. Ҳозир асосан ичкилик орқачидан талоқ кўпаймоқда. Ҳамма сизга ўхшаб талоқ масаласини сўрайди. Аммо ҳеч ким ичкиликни ташлашни ўйлаб ҳам кўрмайди. Менинг “Кифоя” китобимда айтилган нарса, оддий ҳолатларга боғлиқ. Уламолар айтаётгани ичиб олганларга қаратилган. 2. “ка олфин” дегани “мингга ўхшаб” дегани.3. “Мисли алфин” дегани “минг мисоли” дегани.

Топ рейтинг www.uz Openstat