Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иҳтилофли Масалалар!

00:00 / 01.01.2010 | eski savollar | 1897
Ассаламу алайкум, Устоз!Бизларни ко'плаб илмлардан ҳабардор қилиб турган ушбу сайт ташкилотчиларига Аллоҳ ко'плаб ин'омлар берсин. Саволим қуйидагича. Базида турли китобларни уқиган биродарларимиз о'ша китоблардан савол бериб қоладилар. Ба'зи масалалари иҳтилофли булган китобларни уқиш жоизми?Агар о'ша китобларда диннинг бошқа масалалари аниқ ёритилган булса, уларни ҳужжат қилиб олиш мумкинми? Қандай ҳолатларда Ислом олимлари китобларни бутунлай рад этадилар? п.с. Устоз, агар саволим ноо'рин булса, узр! чунки ҳозирда ко'плаб биз каби ёшлар турли китобларни уқиб, адашмасин демоқ ниятида эдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Китобни ўқишдан олдин унинг муаллифи билан танишиб олиш лозим. Чунки, муаллиф китобида ўз фикрига мос нарсаларни ёзади. Оддий кишилар учун ихтилофли нарсалар бор китобни ўқимаган афзал. Чунки, хабари бўлмагани учун китобдаги гапни ҳақийқат сифатида қабул қилиш ғавфи бор. Ҳозирги пайтдаги ноқулайликлар айнан шу боис пайдо бўлган десак муболаға қилмаган бўламиз. Турли тоифа, ҳизб, оқим ва гуруҳлар ўз фикрини тарқатиш ниятида китоблар чиқарган. Уларни ўқиган одамлар ноқулуйликларга тушган. Бунинг устига диндан умуман бехабар одамлар ҳам дийний мавзуъда китоб ёзишга ўтиб ишни янада чигаллаштирганлар. Агар китоб ва унинг муаллифи ҳақида маълумот йўқ бўлса, тақвдодор уламолардан сўраб аниқлаш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat