Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ароқ сотиб оила боқиш

09:29 / 12.09.2017 | Bekzod | 4866

Ассалому алайкум! Бир дўстим савол бериб қолди. Ароқ сотиб топган пулими оиламга, рўзғоримга ишлатсам, аҳли аёлим, фарзандларим онамга шу пулдан ишлатсам ҳалолми – деди. Мен унга жовобан ҳаром, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оилангизга ҳалол луқма едиринглар деган гаплари бор – дедим. Кейин шундай ҳадис борми деб қўрқиб кетдим. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номларидан ёлғон тўқиган бўлиб қолмадимми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Айнан сиз айтган лафзлар билан ҳадис келмаган. Лекин сиз тўғри маънода айтгансиз.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat