Ассалому алайкум! Бир дўст иккинчини айби-гуноҳини бошқаларга айтса яъни уни бу гунох иш қилишдан қайтариш мақсадида бўлса гуноҳ бўлмайдими? Бошқаларга айтишдан олдин ўзи насихат қилган ва бу иш ёрдам бермаган бўлса)
Ва алайкум ассалом! Нафс жуда маккор бўлади. Кимгадир раҳми келаётганга ўхшаб ҳам мақтаётганга ўхшаб ҳам ғийбат қилдиради. Сиз бошқаларга айтишингизда бирор бир мақсад ётиш керак. Яъни “мен қайтаролмадим сенлар қайтар ёки у шундай ёмон инсон ундан эҳтиёт бўлиш” дегандек. Жуда кўп ғийбатлар ўзича раҳми келганга ўхшашлик, мақтаганга ўхшашлик суратида бўлади. Валлоҳу аълам!