Ассаламу алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳу. Бизни яратган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чэксиз ҳамд ва санолар боълсин. Пайғамбаримизга дуруду саловатлар боълсин. Ҳурматли Шайх ҳазратлари сизнинг ёрдамингиз ила “Сафардаги суннат намозлари”ни оъқишлик ҳақида маълумотга эга боълдим. Ва шу мавзуда манда бир савол пайдо боълди. Ижозат берсангиз бу саволни сиздан соърасам. Бу саволни пайдо боълишига сабаб боълган ҳикоялар қуйидагича: Ибн Умар (р.а)дан қилинган ривоятларнинг бирида Пайғамбар алайҳиссаламнинг сафарда суннат намозларини оъқимаганликларини айтсалар, иккинчисида эса оъқигинликларини айтган эканлар. Пайғамбар алайҳиссаламнинг сафарда суннат намозларини оъқимаганликларини сабабини уламоларимиз юриб турган холатда боълганликларидан деб айтган эканлар.] Чэт давлатда оъқиётганлигим сабабли баъзида сафарда кунлаб юришимга тоъғри келади. Агар биз поэздда, ёки самолетда кетаётганимизда намоз вақти кириб қолса, фарз намозини қаср қилиб, соънг суннат намозини оъқиганимиз мақулми? Чунки бу вақтда биз оътирган улов ҳаракатланиб турса ҳам бизда суннат намозини оъқишлик учун вақт етарли боълади. Аллоҳнинг ёълида қилаётган хизматларингизни Парвардигоримиз даргоҳида қабул айласин ва чэксиз савоблардан баҳраманд этсин.