Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат зикри

00:00 / 08.01.2010 | eski savollar | 2284
Ассаламу алайкум.Зикрни жамоат булиб килиниши хакида укиган эдик. Лекин раксга тушгандек кул,оёк елкалар билан харакатланиш оркали жур булиб зикр килиш,шариатимизд борми.Бундай холатда зикр килса гунох булмайдими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Рақсни мубоҳ деган сўфийлардан Абу Абдурроҳман ас-Силмий ва имом Ғазолийлардир.Рақсни жоиз деганларнинг далилларидан бири имом Бухорийнинг ривоятларидаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга «Мен сенданман, сен мендансан», деганларида у кишининг хурсандчиликдан бир оёқларини кўтариб, иккинчисини тушириб сакраганлари.Иккинчи далил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Зайд розияллоҳу анҳуга «Сен биродаримиз ва мавломизсан», деганларида у кишининг хурсандчиликдан бир оёқларини кўтариб, иккинчисини тушириб сакраганлари.Учинчи далил Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳабашларнинг рақсини томоша қилганлари.Аммо уламолар бу гапларни қатъиян рад қиладилар. Ибн Жавзий ва ал-Жавҳарийлар, хурсандчиликдан бир оёқни кўтариб, иккинчисини тушириб сакраш ва ҳабашларнинг ўйини рақс эмас, хурсандликни ифода этувчи енгил ҳаракатдан бошқа эмас, деганлар.Имом Моликдан рақс тушадиган мутасаввифлар ҳақида сўралгандан «Улар гўдакми ёки жинними?! Аҳли Исломдан бирортаси буни қилишини эшитганимиз йўқ», деганлар.Биз ўзимиздан қўшамизки, юқоридаги уч далилни рақсга далил деб фараз қилган чоғимизда ҳам зикр учун рақс бўлиши мутлақо мумкин эмас. Ахир ўзи учун хурсандчилик хабарни эшитган одамнинг қувончидан сакраши ва ийд куни ҳарбий машққа ўхшаш ўйинни Аллоҳ таолони зикр қилишни рақс ила ижро этишнинг орасида фарқ бўлиши керак-ку! Ибн Қудома ал-Мақдисий самоъ ҳақида қуйидагиларни ёзади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам, у зотнинг саҳобаларининг бирортасидан ҳам бу номаъқул йўлга юрганлари нақл қилинмаган. Ҳеч ҳам кечаси тонг отгунча самоъ билан Аллоҳ таолога қурбат қилинмаган. Ҳеч ким, ким рақс тушса, унга бунча савоб бўлади, дегани йўқ. Ҳеч ким, қўшиқ қалбда иймонни ўстиради, дегани йўқ. Ҳеч ким ёшларни эшитмаган ёки уларни эшитишда ажр бор дегани йўқ!»Самоънинг мазаммати ҳақидаги фуқаҳоларнинг фатволари жуда ҳам кўп. Уларни қайта-қайта такрорлаб ўтирмаймиз. Минг афсуслар бўлсинки, ўша кўпчиликнинг маломатига сабаб бўлган ҳолат ҳозир ҳам баъзи бир жойлардан давом этиб кедмоқда. Аммо бизнинг диёрларимизда асосан Нақшбандия тарийқати тарқалгани учун бу нарсалар тарқалмай қолган. Бу ерларда самоъдан баъзи байтларни мусийқосиз оҳанг билан айтиш бор. Буни эса, ҳозирги замонимизда тасаввуфда кўпгина илмий ишлар олиб борган кишилар ҳам жоиз нарса сифатида эътироф қиладилар.Устоз Саъид Ҳавва раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг «Тарбиятунар руҳия» номли китобида қуйидагиларни ёзади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалар билан ўтказган ҳаётлари давомида иш давомида «ҳадаа» маълум нарса бўлган. (Ҳадаа-шеърни ҳиргойи қилиш). Баъзилар юриб кетаётиб ҳадаа айтган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам ҳадаада иштирок этганлар. Саҳобалар шеър айтар эдилар. Ўша шеърларнинг баъзилари оҳанг билан айтилар эди. Баъзиларини қизлар, баъзиларини эркаклар иш ва юриш давомида айтганлар.Аммо саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг доимий бўлмаса ҳам, ғолибо самоълари Қуръони Карим бўлган. Шеър айтиш ёки ўқиш бўлган. Лекин, асосан дам олиш пайти, хурсандчилик ва тўй муносабатлари ила бўлган.Ибн Касир, Ибн Мурдавайҳи ва Насаийлар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сизларнинг бирортангизни зинҳор бир оёғини иккинчиси устига қўйиб олиб, қўшиқ айтаётганини кўрмай. Бақара сурасини ўқимай қўймасин. Шайтон Бақара сураси ўқилган уйдан қочади. Албатта, уйларнинг энг кичиги Аллоҳнинг китобидан холий бўлганидир», деганлар.Бу эса саҳобалар ҳаётида асосий самоъ Қуръони Карим бўлганини билдиради.

Топ рейтинг www.uz Openstat