Аввалги пайтларда сиздаги каби асбоблар бўлмаган. Шунинг учун ҳам, одамлар имконларига қараб қиблани белгилашган. Шариат бўйича намозхон Каъбанинг айни ўзига қараб намоз ўқиши шарт дейилган эмас. Томонига қараб дейилган. Сиз ўзингиз билганингиздан кейин ўзингиз билганча ўқинг. Бошқалар билан тортишманг. Фиқҳ китобларидаги қибла тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб олинг.