Ассалому алайкум! Мен хозирда чет элдаман, уйга кетишни ният қилиб 1 ой олдинга билет олиб қўйсам намозларни қаср қилиб ўқийманми ёки уйдан чет элга ишга бораман деб ният қилиб 1 ой олдинга билет олса хам намозларни қаср қилиб ўқийдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган икки ҳолатда ҳам тўлиқ қилиб ўқийсиз. Яъни токи йўлга чиқмагунингизча тўлиқ қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!