Ассалому алайкум! аср намози ҳозир масжидда 15:30да ўқилмоқда. баъзи одамлар шу вақтдан таҳминан ярим соатча аввал вақти кирди деб билишади, со'нг азон айтиб о'қиб олишади(агар вақтлиги тиг'из бо'лсагина).қолган пайтларда жамоат б.н о'қишга ҳаракат қилишади. бу одат ҳанафий мазҳаби ёки бошқа мазҳаблардан олинганми? вақтида о'қишни имкони бо'лмаганда шундай қилиш мумкинми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Асрнинг вақти ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлганда киради. Ўша вақтда ўқилган Аср тўғри бўлади.