Ассалому алайкум! Мен бир онлайн курсда таълим олмоқчи бўлиб турибман. Курс якунида мусобақа ўтказилар экан. Мусобақа курс учун тўланган пуллар ҳисобига уюштириладими ёки йўқ, буни билмайман. Агар мусобақа ўқувчилар курсга деб берган пуллар ҳисобига уюштирилса, бу иш қимор ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Соврин иштирокчилар тўлаган пулдан шакллантирилса қимор бўлади. Валлоҳу аълам!