Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болаларга бериладиган пул

00:00 / 16.03.2013 | eski savollar | 2234
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари.Бизда болаларни пулини бераётганда, ҳар гал донасига минг сўмдан қайтариб 4-5 та латария қўшиб беради. Мажбурий, латария берманг деб бўлмайди, сўрамасдан пулини олиб қоладилар. Латариядан ютуқ чиқса - беради. Аммо латария ўйнаш мумкин эмаску.Яна бир томони болаларни пулини берганда ҳар гал 20-30 минг сўм свет, газ каби тўловлар учун қайтариб қолганидан ташқари, болаларни пулини бераётганлари учун 5-10 минг сўм ўзларига олиб қоладилар (ёки сўрайди). Сабабини сўраб бўлмайди, узиб-юлиб бераётган шу пулларини ҳам бермай қўйишлари мумкин.Саволим шуки, болаларни пулини бераётганда қўшиб берган латарияни ўчирган кишига баъзида 3-4 минг сўм ютуқ чиқиб қолар экан. Юқорида айтганимдек, болаларни пулини берувчи кишилар ўзлари учун ҳам 5-10 минг сўм олишади. Шунинг учун латарияни ўчириб, агар ютуқ чиқса, масалан 3 минг чиқса, улар ўзларига 5 минг сўраса, 2 минг ёнидан бериб латариядан ютуққа чиқган 3 мингни уларни ҳисобига ўтказиб юборса бўладими?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ундай муттаҳамларнинг устидан шикоят қилиш керак. Давлат гўдакларга ёрдам сифатида берган пулни олишлар ҳаромнинг устига ҳаромдир. Улар жазога тортилишлари керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat