Ассалому алайкум! Яқинда дунёдан ўтган танишимизни қабрга қўйиб келгач, унинг фарзандлари ва яқинлари кейинги кундан бошлаб 3 кун кетма кет бомдод намози вақти кирмасдан қабрга бориб, маййит ҳақига дуо қилиб келишди. Бу иш ҳақида бирор бир ишончли манбаа борми? Яъни айнан бомдод вақти киргунча бориш керакми ёки бу бидъат ми?
– Ва алайкум ассалом! Динимизда айнан ўша кунлари тайин қилиб бориш шарт деган гап йўқ. Буни одамлар ўзлари тўқиб олишган. Бундай ишларни тарк қилиб, улардан қаттиқ сақланиш керак. Қабристонга бориладиган мақсадни шариатимиз белгилаб берган. У ерга охиратни эслаш учун борилади. Валлоҳу аълам!