Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сессияда кўчириш

16:10 / 13.07.2021 | Ziyodulla # I'm agree with you! | 1603

Ассалому алайкум! Мен талабаман. Бизга сессия вақтида якуний назорат бўлди. Унда мен баъзи фанлардан кўчириб ёзиб бердим. Баъзи ўқитувчилар ўзлари билишади хам ва рухсат беришади. Кейин яна 2 та фандан бахойим паст бўлиб қолганда зам деканимиз тўғирлатиб бердила. Ўша сессияни 5 бахога ёпдим юқоридаги сабабларга кўра. Мен магистратурани чет элда ўқимоқчийдим. У ерда мана шу хозирги бахоларга қараб қабул қилишаркан. Шунинг учун 5 олишга харакат қилгандим кўчириб бўлсаям. Хозир 5лик стипендия оламан. Бу одатдагидан 95 минг сўм кўп дегани. Мана шу 5лик қилиб олаётган стипендиямдаги фарқини, 95 мингни хукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало бу қилган ишингизга тавба қилишингиз керак. Чунки ёлғон шариатимизда ман қилинган, ҳаром иш ҳисобланади. Сиз ҳозирдаги 95 минг сўмни ҳукмини сўраябсиз, у ҳам сизга ҳалол бўлмайди. Қолаверса, келажакда ўша кўчириб олган баҳоингиз билан олган шаҳодатингиз (диплом) ва унинг воситаси билан кирган ишингиз ҳам ҳаммаси ёлғон асосида бўлади. Ëлғон-ҳаром асосида ишлаб топилган маблағлар ҳам, Аллоҳ асрасин, ҳаром бўлади. Шунинг учун сиз тавба қилинг. Олган баҳоларингиз ёлғон ва ҳаромга сабабчи бўлмаслиги учун бундан кейин бундай ишга қўл урманг. Қолаверса, кўчириб ва деканнинг ёрдами билан олган баҳоларингизга лойиқ бўлиш учун ўша фанларни қайта ўқиб, “беш” баҳога ўзлаштиришингиз керак. Шунда стипендиянгиз ҳам, келажакда оладиган маошларингиз ҳам, ин ша Аллоҳ, ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat