Ассалому алайкум! Мен 3 йил олдин бетоб бўлиб қолганим учун ота-онам мен учун жонлиқ сўйишга ният қилишган экан. Бизни бир масала ўйлантириб қўйди. Агар 1 қўй сўйилса, уни қандай тақсимланиши керак. Ота-онамлар 3 қисмга бўламиз, 1 қисм ўзимиз учун, 1 қисм қўни-қўшни қариндошлар ва яна 1 қисм сал қийналган танишлар учун мўлжаллашган экан. Шундай қилинса тўғри бўладими ёки бошқача тақсимланиши керакми? Уни хонадонимизда сўйдирганимиз афзалми ёки қассоблар сўйиб гўштини олиб келишса хам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаммасини фақир-мискинларга садақа қилинади. Ўзларингизга олиб қолишингиз мумкин эмас. Валлоҳу аълам!