Ассалому Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Баракатуҳ ! Устоз, Аллоҳ илмингизга ўз баракотини ато қилсин ! Саволим қуйидагича: Ўзларини "Алавий" деб атайдиган, кўпчилик қисми Турк миллатига мансуб бўлган кишилар ҳусусида. Алавийлар тўғрисида ҳеч қаэрдан аниқ бир маълумот топа олмадим. Уларни Мусулмон деб ҳисоблаш керакми ёки йўқми, уларни суҳбатларида қатнашиш жоизми ? Илтимос, шу масала ҳусусида Сиз нима дейсиз ? Аллоҳ Сиздан рози бўлсин !
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Мазкур алавийларнинг ўзлари ҳам мусулмонликни даъво қилишмайди. Улар, биз Аллоҳ, Алий ва Бектоши валий учлигига ишонамиз ва иймон келтирамиз, дейишади.