Ассалому алайкум! Бир дўстим нексия автомошинасини бир одамдан 24 ойга хар ой маълум бир миқдорда пул тўлаб бориш эвазига машинани олибди. Мен унга бироз шошибсан арзонроққа ўзим олиб берардим десам. Унда шу машинани менга сотган одамдан ўзинг қолган қисмини тўлаб сотиб олиб менга бўлиб тўлашга сот демоқда. Шундай қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!