Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Кореяда ишлайман. Тунги ва кундузги сменада ишлайди заводимиз. Тунги навбатчиликда ишлаган вақтларим, кун ора мехнат бозорига бориб кундузи ҳам ишлаб келаман. Шу ишим жонимни ҳаққига хиёнат қилган бўлиб қолмаяпманми?
Ва алайкум ассалом! Бу инсоннинг мижозига боғлиқ. Намозларга халақит қилмаса зарари йўқ. Тиббиёт мутахассислар билан ҳам маслаҳатлашинг. Валлоҳу аълам!