Ассалому алайкум! Олдиндан узр агар қуйида берадиган саволим ноўрин бўлса. Бу саволлга ўхшаш савол бор экан лекин бу саволга жавоб бўлолмас экан. Агар илмсизлигим туфайли бўлса узр. Мени дўстимнинг оёқ, қўл ва баъзи бошқа жойларида кўп миқдорда тук (жун)лар чиқиб кетган ва бу унга ёқмайди. У уни олиб ташлаши ёки уни тўкиб юборувчи бирор бир дори қўллаши мумкинми, харом эмасми? Баъзи эшитган гапларига кўра у инсонни фаришталарими қандайдир шундай гаплар юрармиш. Бунга динда қандай қаралади? Оёқ, қўл... тукларини олдириб ташлаш мумкинми? Ноўрин савол ва савол беришликда хатоларга йўл қўйган бўлсам узр. Олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Қўллаши мумкин. Қош, киприк ва соқолини олиб ташламаса бўлди. Валлоҳу аълам!