Ассалому алайкум, Ман олдинлари яъни 2017-йилдан шу ҳозирги вақтгача гўзаллик салонида келинлар соч турмаги ва макияжини (ва бошқа хотин қизларни ) қилар эдим, ҳозирда ишламиман. Турмуш қурганимга 2 йил бўлади иншаллаҳ. Турмушга чиққанимдан кейин хижобга кирдим Алҳамдулиллаҳ. Бегим ишлашимга қарши эмаслар, лекин бу ишиз шариатга тўғри кемиди дедилар, шариат бўйича биламизки аёллар фақат эрлари учун зийнатланишлари кераклиги айтилган. Шунда ман аёлларимиз турмаклари ва макияжларини қилсам ва улар кўчага чиққанларида табиийки номахрамларнинг назарига тушади. Шунда уларнинг гуноҳларига шерик бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Бу гуноҳга ёрдам бериш бўладида. Шунчалик қобилят эгаси экансиз шу соҳани шариат рухсат берган тури билан шуғулланинг. Масалан юзларни парваришлаш. Валлоҳу аълам!