Ассалому алайкум! Дўстим икки сажда орасида 2 марта зикр айтади. Илгари эшитмаган эдим, китобларда ҳам йўқ. Бу мумкинми?
Ва алайкум ассалом! Айтганни ҳам айтмаганни ҳам маломат қилинмайди. Ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажданинг ўртасида икки марта “Роббиғфирлий” деганлари келган. У ҳадисни Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилишган. Мухтасар ва унинг шарҳларида "энг ками шу даражада бўлсин, бундан ками ноқис бўлиб қолади" даражасида амалларни баён қилинган. Масалан "рукуъ ва саждалардаги тасбеҳларни уч марта айтсин ва бу энг ками" дейилган. Яъни уч марта айтса суннат адо бўлади, ундан кўп айтса яхши деганидир. Валлоҳу аълам!