Ассалому алайкум! Устозлар мен намоз ўқишни бошламоқчиман, бир қанча саволларим бор, саволарим чўзилиб кетса кечирасизлар. Мен васвасалардан қутилолмаяпан, сув нажасга оид васвасалардан. 1-қулимизни ювиб артганимизда қўлимизда намлик қолади, қўлимиздаги намлик билан қуруқми ёки нам нажасни ушласак қўлимиз нажас бўладими?
2). Бирон жойда нам ёки ҳўлроқ нажас бўлса, кийим тегса кийим нажас бўладими? Жойнамозни нам нажас жойга тўшаб намоз ўқисак жойнамоз нажас бўладими ёки қайта фойдаланаверайликми?
3). Бирон бир оёқ кийимга нажас бўлиб қолса уч марта ювиб қатрон қимай масжидгача кийиб борсак бўладими оёқ кийимга ёш бола сийиб юборса ювмасдан қуритиб кийса бўладими?
4). Сийиб бўлганимдан кийин 20 минут ўтгинча сийдик томчилаб туради. Хожатхонада турган хожатхона қоғозидан фойдалансам бўладими ёки бирор бир латтани қўйиб фойдаланайми? Салфеткадан фойдалансам 2 ёки 3 кун ювмасдан фойдалансам бўладими? Чунки салфеткага сийдик тегиб қолади, сийдик текан жойи кейинги сафар авратимнинг бошқа жойига тегиши мумкин. Ҳечқиси йўқми?
5). Жунуб бўлганимда бурнимга уч марта сув олиб тортсам ҳам малум миқдорда кир қолади. Ёки таҳорат олганимда ҳам кир қолади. Ғуслим ва таҳоратим тўғри бўладими? Таҳорат олётганимда кўзимнинг кирини артиб таҳорат оламан. Таҳорат олиб бўлганимдан кейин бир оз ўтиб кир йиғилади. Шунда таҳоратим кетмайдими?
6). Маҳсига нажас тегса уч марта ювиб артсак тоза бўладими? 25000 сўмлик маҳсидан фойдалансак бўладими? Пўсти тезроқ тишиб қолар экан. Маҳсини кийиб соат 12да таҳоратимиз синса мудати 12дан бошланадими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлмайди.
2). Нажас бўлмайди фойдаланаверинг.
3). Кийиб борсангиз бўлади.
4). Оддий қоғоз салфеткадан фойдалансангиз кейин ташлаб юбораверасиз. У қиммат турмайди. Туалет қоғозлар ҳам бўлади.
5). Буруннинг ичида қолса зарар йўқ.
6). Уч марта ювсангиз тоза бўлади. 25.000дан фойдаланманг. Маҳси кийиб 12да кетса эртаси 12да вақти чиқади. Валлоҳу аълам!