Ассалому алайкум!
Мисол учун тақвимда бомдод вақти 4:39 да кириб қуёш 6:08 кўрсатилган. Энди киши ухлаб қолдию таҳорат қилиб келгунича соат 6:06 ёки 6:07 бўлиб қолди. Намозни ўқишни бошласа тугатгунча намоз вақти чиқади. Шу ҳолатда нима қилиш керак? Намозни 2-3 минут вақти қолган бўлса ҳам ўқиш керакми ёки қазо қилиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Агар қуёш чиқиб қолса, 10-15 дақиқа ўтказиб, қазосини ўқиши керак. Валлоҳу аълам!