Ассалому алайкум! Онам кексалиги сабабли сураларни ёд ололмаяптилар. Холбуки улар факат Фотиҳа ва Ихлос сураларини биладилар. Намознинг хар ракатида Ихлос сурасини зам қилиб ўқиш мумкунми ёки бунинг макрухлик жойи борми?
– Ва алайкум ассалом! Ўқишлари мумкин. Сурани тўлиқ ёдламасинлар, бир оятдан ёдлаб ўша ёдлаганини намозга зам сура қилаверсинлар. Тўлиқ ўзлаштириб олгач кейинги оятни қўшаверадилар. Валлоҳу аълам!