Ассалому алайкум!1- Мени 2013 йили пулим нисобга етганди ва Закот чикорган эдим.2014-15-16 йилларда орада 3 йил Закот чикоришим учун пулим нисобга етмади. Шу йил Рамазон киришига 2 ой колганда пулим нисобга етди. Мен Закот чикоришим керакми ёки пулимни 1 йил айлантириб кейинги 2018 йил хисобидан чиқораманми.
2-Масалан пешинни фарзини ўқияпман. 1-ракатда Кавсар Сурасини зам қилиб, 2-ракатда Кавсардан кейинг келадиган Кофирунни зам қилмасдан Наср сурасини зам қилса бўладими? Бир иккита акалар орада битта Сурани ўқимай бошқасини ўқиш ўша сурага ҳурматсизлик бўлади дейишди.
Ва алайкум ассалом! 1). 10 ойдан кейин пулингиз нисоб миқдорича бўлса, закот берасиз. 2). Тўғри айтишибди. Валлоҳу аълам!