Ассалому алайкум! Биз оиламиз билан Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги зиёратгохларга бориб келдик. Зиёрат қилганимизда Қуръон ўқидик, дуо қилдик, ўша ерда ўтганларни рухлари шод булсин деб. Шунингдек Аллоҳдан дардимга шифо ҳам сўрадим. Эшитишимизча ўша ерларга бориб Аллоҳдан шифо тиласа даво топилар экан, зиёратгохларни тошларини юзимизга суртимадик. Бир саволга берган жавобни ўқиб ундай жойларга бориб шифо тилаш ширк бўлиб қолади деб тушундим. Биз ширк келтирган ҳисобланамизми?
Ва алайкум ассалом! Агар сиз Аллоҳнинг Ўзидан сўраган бўлсангиз ширк ҳисобланмайди. Лекин ўша жойларга бориб дуо қилсагина қабул бўлади деб ишонишингиз динимизга мутлақо зиддир. Валлоҳу аълам!