Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзада дори ичиш

09:38 / 07.06.2017 | Muhlisa | 5305

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бизни уйда Аллоҳга шукур хамма рўза тутади. Уйда кимнидир тиши, боши, ёки юраги безовта қилса қайнотам “бир қултум сув билан дори ичса бўлар экан” дийдилар. Уларга маҳалламиздаги бир киши шундай қилса бўлади яна баъзи бир холларда сувсизликдан силласи қуриганда оғизни чайиб ғар-ғара қилиш мумкин деган экан. Шу каби нарсаларга рухсат борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Томоғидан ўтган бир қултим сув ҳам, дори ҳам ҳатто фуқаҳолар тош ютса ҳам рўзаси очилади деганлар. Қасддан сув ва дори ичгани учун қазо ва каффорат ҳам вожиб бўлади деганлар. Чунки бундай ўринларда ёнбошдан укол олинса рўза очилмаслиги айтилган. Оғизга сув олиб чайқаш мумкин, ғар-ғара мумкин эмас. Чунки одатда ғар-ғарғара қилинганда ичкарига сув ўтиб кетади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat