Ассалому алайкум! Баъзи эркаклар ўзларини эркакликларини айтиб ўз аёлларини “сен аёлсан хеч ким эмассан” деб гапрганини эшитаман. Наҳотки эри бўлса ҳам аёлни инсон ўрнида кўрмасликка ҳақлими? Аёл бундай гаплардан кейин эрига кераксиздек хис қилиши ва оилага путур етиши наҳотки эркакларимизни ташвишлантирмаса? Аёл ўз эридан эътибор кутишга ҳақлими?
Ва алайкум ассалом! Бу мутлақо нотуғри гап. Агар сийратга қарасак, Расулулллоҳ алайҳиссалом аёллари билан катта масалаларда маслаҳат қилганлари, уларга эътиборда бўлганлари маълум бўлади. Валлоҳу аълам!