Ассалому алайкум ҳазрат!нимадан бошлашга ҳам ҳайронман.Опачам турмушга чиқиб 1 фарзандга эга буганда турмуш уртоги билан ажрашдилар.Лекин базан фарзандлари учун учрашиб туришади,турмуш уртоглари рус аёли бн турмуш қурган.Лекин учрашганда у опачамга тегинвотган экан,опачам эса уни ҳали ҳам севгани учун узини оп қоча олмаяпти ва ҳалигача эри деб билади.Бу тугрими?У ҳали ҳам эрми?Бу ҳолат ҳақида ҳадисла борми,ман шуни опачамга этиб чунтирсам....Ёрдам қилин илтимос.....
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ораларига талоқ тушган бўлса, у одам эр бўла олмайди. Аввал бир ёки икки талоқ тушган бўлиб, кейин ярашган бўлсалар, эри бўлади. Бу ишни аниқлаш керак. Бўлмаса, гуноҳ қилиб юрган бўлишади.