Ақида деган маросим йўқ. Ақида дегани эътиқод дегани. Эътиқод марсим бўлиши мумкин эмас. Одам айтаётган ва ёзаётган гапини билиши лозим. Иккинчи хато “сиз нима дейсиз” дейишдир. Мен нима дейишим мумкин? Сиз менинг деганимни эмас, шариатнинг ҳукмини сўранг! Унда жавоб қуйидагича: Мусулмон, болиғ, оқил, эркак ва намозхон сўювчилар энг афзал сўювчилар ҳисобланадилар. Бу бенамоз сўйган ҳайвоннинг гўшти ҳаром бўлади дегани эмас. Балки, сўювчи намозхон бўлса афзал деганидир.