Ассалому алайкум! Устозлар Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Номоздан кейин Оятал курси, Тасбехлардан кейин кўпинча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиб кейин дуо қиламан. Бугун бир биродаримиз номоздан кейин саловат айтиб бўмиди, бу бидъат деди. Шу тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Саловат айтиш бидъат эмас, айтмасдан кетиб қолса маломат қилиш бидъат. Валлоҳу аълам!