Ассалому алайкум! Йиллар мобайнида отам, онам ва мен (ўғил фарзанд) умумий бир хисобда пул йиғиб келдик, яъни мен ва отам ишлаган пулимизни онамга берар эдик, улар эса ўзларини хам ойликларини қўшган холда йиғардилар. Хозирда онам вафот топганлар (2 йил бўлди). Мен аввали ўйлардимки, фарзанднинг пули хам ўзи хам отасини деб, кейин билсам, хар бир фарзанднинг шахсий, ота-онасиники билан аралашиб кетмаган мулки (пули) бўлиши керак экан, бу кейинчалик меросни белгилаш учун хам керак экан. Энди савол туғиляпти, шунча йиллар мобайида тўпланган пулларни қандай қилиб тақсимласак бўлади. Қўшимча маълумот: оилада 2 фарзандмиз, мен ва синглим.
– Ва алайкум ассалом! Отангиз ва сиз онангизга унинг вафотига қадар йиғиб бериши учун қанча пулни омонат сифатида топширганингизни аниқ билсангиз ва бунга ҳужжатингиз бор бўлса, қолдирган мулкидан ўшани олишингиз мумкин. Шундан ва онангизнинг қарзларидан ортгани мерос сифатида тақсимланади. Валлоҳу аълам!