Ассалому алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари мен қуён гўшти ҳалоллигини ўқиб билган эдим. Лекин яқинда интернетда қуёнлар ҳақида шундай бир рус тилидаги мақолани ўқиб қолдимки, унда кролик билан заяц бир хил ҳайвон эмас экан улар бир бирига ўхшаш бўлсада ўхшамаган томонлари ҳам кўп экан. Шулардан бири кроликда 22 жуфт хромосома бўлса заяцда 24 та экан шунинг учун улар бири биридан кўпаймас экан. Кролик боласи туксиз, заяцники тукли туғилади, кролик унчалик тез югурмайди заяц хавф туғилганда тез югуради. Одатда ўзбекчада иккаловини қуён деб атаймиз. Мен ҳадисда ўқишим бўйича сахобалар қуённи кетидан қувлаб ҳолдан тойишганлиги ёзилган. Шунинг учун мен ҳалол булган қуён бу заяц деб ўйладим. Шунинг учун шариатимизда қайси бири назарда тутилганлини билмокчиман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам ҳалол. Валлоҳу аълам!