Ассалому алайкум! Бошқа шахарга кeлин бўлиб тушганман. Ота уйимга шароитга қараб бораман, баъзан 2 ой унданам узоқда борсам кўпроқ туриб кeлишимга рухсат бeришади. Базида 10 кун унданам кўпроқ қолган пайитларим бўлади. Шундай ҳолларда аёл эридан узоқда бўлишига нeча кунгача рухсат этилган?
Ва алайкум ассалом! Шароитга қараш керак. Эрининг розилигига қараб қолса бўлади, лекин эрини аёлга муҳтож бўладиган муддатда қолдирмаган яхши. Валлоҳу аълам!