Ассалому алайкум! Ёшим 28 да 2та қиз фарзандим бор. Кичик қизим 1ёш хали кўкрак сутим билан озиқлантираман. Уйимизда хечким намоз ўқимиди. Мен ўқишни биламан 5 махал лекин уйимизда ўқишга шароит йўқ. Масалан тахорат қиладиган ер йўқ уй ичида, душ бор ташқарида. Уйда иссиқ совук сувни газда иситамиз. Эрталаб бомдодга турсам кичик қизим хам туради базида кейин унга қарашга одам йўқ хамма уйқуда бўлади эрим рассияда. Қайнонам кечаси билан ухлолмайй тонга яқин ухлидила шунга қизимни уларга бериб туришгаям чекиламан. Лекин Аллох кўнглимга намоз ўқишни соляпти лекин имкон топа олмаяпман. Нима қилсам бўлади шундай холатда ўзимни гунохкордай сезябман намоз ўқиёлмаётганим учун.
– Ва алайкум ассалом! Намозни ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқиш керак, уни ўқимасликка узр йўқ. Ўқимасангиз гуноҳкор бўласиз. Шароит қилиб, ўқинг. Эрталабга ётишдан олдин сувни иситиб тайёрлаб қўйсангиз, уйнинг ичида тоғарага ўхшаган бирор идиш қўйиб ҳам таҳорат олиб, намоз ўқиб олсангиз бўлади. Фарзандингиз ҳам ёнингизда бўлади. Қиёматда ҳам банда биринчи сўраладиган амали намоз бўлади. Валлоҳу аълам!