Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Сизлар жавоб берган саволларга такроран савол бериб сизларни овора қилганим учун узур сўрайман. Мен уларни қидириб тополмагандим. Агар эндиги саволим ҳам такрорий бўлса узр. Қуръон тиловатини якунлаш хусусида эдим. Мен масжидда тиловат қилганимда дадам ўргатганларидай «содақоллоҳулазим» деб якунлардим. Бир киши ундай якунламанг деди. Чунки сиз нотўғри ўқиган бўлишингиз мумкин деди. Шундай якунлашим керакми ёки ўша кишини гапи тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибди. Хато ўқиб “Аллоҳ шундай деган” демангда. Тўғри ўқисангиз айтишингизни зарари йўқ. Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида марҳамат қилади :
قُلْ صَدَقَ اللّهُ فَاتَّبِعُواْ مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ
95. «Аллоҳ рост айтди. Ҳаниф бўлган Иброҳимнинг миллатига эргашинг. У мушриклардан бўлмаган эди», – деб айт.
Бу “Аллоҳ таоло Қуръонда берган хабар ва ҳукм ростдир” деганидир. Валлоҳу аълам!