Ассалому алайкум! Рамазон рўзаси бошланишдан олдин яъни 2-3 кун олдин тутиб бўлмаслигини савол жавобдан ўқидим. Лекин аёллар узрли ҳолатини олдини олиш учун 10кун олдин тутса ҳисобга ўтмайдими? Ёки ман нотўғри иш тутган ҳисобланаманми?
Ва алайкум ассалом! Нотўғри тутган бўласиз. Аёллар узрли ҳолатларида қолдирган рўзаларини, рамазондан кейин бир кунига бир кундан тутиб бериши фарздир. Валлоҳу аълам!