Ассалому алайкум! Устозлар, мен Кореада қонуний ишлайман. Шу ердан ҳажга боришлик тезроқ экан, кейин ёшни ҳам аҳамияти йўқ экан. Агар ота-онамдан олдин борсам ҳурматсизлик бўлмайдими?
Ва алайкум ассалом! Албатта имкон ва шароит бўлганда бориш керак. Ота-онангиздан олдин боришингиз ҳурматсизлик эмас. Валлоҳу аълам!