Ассалому алейкум хурматли Шайх хазратлари.Кун давомида қандай савоб ва гунох амалларни бажарганимни, гунох ишларимни ювиш учун эвазига қандай савоб иш қилганимни, кунлик ибодатлардан қайсиларни бажараётганимни умуман қайси амалларим яхши кетаяпти, қайсиларида оқсаб бораётганимни хисобини олиб бориб уларни тахлил қилиб бориш учун бир компьютер дастури тузишни ўйлаб қўйдим. Лекин, уни бошлашдан аввал сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим. Ўзим дастурчиман.