Ассалому алайкум! Ёшим 24 да, маълум бир сабабларга кўра турмуш ўртоғим билан яшамаймиз. Бир ўғил фарзандим бор. Ҳозирда 7 ойлик. Маҳалла фуқаролар йиғинига чиқиб, Умра зиёрати учун ўзим ва ўғлимни рўйхатга қўйдим. Аллоҳ насиб қилса, келаси йилларга боришимни маълум қилишди. Саволим шундан иборатки, менинг ҳозирда 7 ойлик бўлган ўғил фарзандим менга маҳрам сифатида бора оладими?
Ва алайкум ассалом! Маҳрам бўла олмайди. Балоғатга етган бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!