Ассалому алайкум! Азиз устозлар, биз ётоқхонада яшаймиз. Дам олиш, ухлаш учун жойимизга ётганимизда баъзиларимиз кийимсиз аниғроғи биргина ички кийимда ёпинмасдан ухлашади, албатта бу иссиқ туфайли. Гоҳида шу ҳолатда ётоқларини парда билан ҳам тўсиб олишади. Шундай холатда ётиш жоизми?
Ва алайкум ассалом! Киндик билан тиззанинг орасини беркитиш фарз. Бегоналар бўлганида очиш ҳаром амал. Валлоҳу аълам!