Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Диний каналлардаги айёрлик ёки ёлғон

16:39 / 12.11.2018 | Munisa | 2284
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, "Қуръон қалб шифоси", "Иймон", "Қалбда ислом" Шунга ўхшаган кўп каналлар ўз каналига кўп одам йиғиш мақсадида одамларни васвасага соладиган "дажжол чиқди", "одамга жин кирган" шунга ўхшаш кўп иймонимизга фойдаси йўқ видео лавхаларни ташлашади. Бирор саволни ёзиб жавоби бу ерда деб линкни босинг деб каналдан каналга ўтказиш мақсадида бир диний мавзу ёки саволни ёзиб линкни босинг деб бошқа каналга ўтказишади. Бундан динни ўрганмоқчи бўлган халқимиз булардан алдашни ўрганяпти. Шу норасмий канал админларига насихат қилишингизни илтимос қиламиз. Телеграм каналига хам жойлаштиришингизни илтимос қиламиз. Зора шу канал бефаросат админларига инсоф кирса. Саволим узун болиб кетганлиги учун узур сўрайман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

وَمَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِرَجُلٍ يَبِيعُ طَعَامًا فَسَأَلَهُ كَيْفَ تَبِيعُ؟ فَأَخْبَرَهُ، فَأُوحِيَ إِلَيْهِ أَنْ أَدْخِلْ يَدَكَ فِيهِ فَأَدْخَلَ يَدَهُ فَإِذَا هُوَ مَبْلُولٌ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ مِنَّا مَنْ غَشَّ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُمَا: فَقَالَ: مَا هَذَا يَا صَاحِبَ الطَّعَامِ؟ قَالَ: أَصَابَتْهُ السَّمَاءُ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: أَفَلَا جَعَلْتَهُ فَوْقَ الطَّعَامِ كَيْ يَرَاهُ النَّاسُ، ثُمَّ قَالَ: مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي  

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: «Қандай сотяпсан?» деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зотга «Қўлингни у(таом)нинг ичига тиқ», деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини тиқсалар, ҳўл экан. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким алдаса, биздан эмасдир», дедилар».
Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Муслим ва Термизийнинг лафзида:
«У зот:
«Эй таом эгаси! Бу нима?!» дедилар.
«Ёмғир теккан эди, эй Аллоҳнинг Расули», деди.
«Одамлар кўришлари учун буни таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди! Ким алдаса, мендан эмас!» дедилар»
, дейилган.("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat