Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳ Ҳазрат!Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин, умрингизни узун қилсин.Ҳазрат ойлик иш ҳақи бўйича саволим бор:Ҳар бир ходим ўзига белгиланган ойликни олади ва баъзида шундай ҳолатлар бўлиб турадики, унда иш билмайдиган, билими саёз ходим, яхши ишлайдиган ходимдан кўпроқ ойлик олади. Ва бу кўп ҳолатларда норозиликка сабаб бўлади. Мана шу ҳолларда ойликдан норози бўлганлар нега уники кўп меники кам деб нолиб қолишади. Ва ўша билими саёз одамни қайсидир маънода ёқтирмай қолишади. Устоз мана шу ҳолатда ойлик кам олаётган ходим ойлигининг камлигини ризқининг Аллоҳ томонидан бўлиб берилгани деб қараб сабр қилиши керакми? Ойлиги ошган одамни ёмон кўриб қолиши ҳасад ҳисобланадими? Саволимдаги камчиликлар учун узр сўрайман. Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ойлиги ошганга ҳасад қилмасдан, бизники ҳам ошсин дея дуо қилиш афзал.