Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, агар жунуб инсон бўлса соқол ва тирноқни ғусл қилишдан олдин олган афзалми ёки ғусл қилиб поклангандан кейинми?
Ва алайкум ассалом! Бўлаверади, лекин афзали пок бўлиб олишдир. Чунки баъзи бир китобларимизда макруҳ ҳам дейилган.
حلق الشعر حالة الجنب مكروه و كذا قص الأظافيرظ كذا في الغرائبظ عالمكريه
Жунуб ҳолда тирноқ олиш, тукларни тозалаш макруҳдир («Фатавои Оламгирия»).
Юқоридаги матндан мутлақ, яъни макруҳи таҳримийлик тушунилади. Лекин қариналар(яъни бир ҳукмга далолат қилувчи омиллар) орқали макруҳи танзиҳийлик англанади. Валлоҳу аълам!