Ассалому алайкум! Бир танишим чет элда чўчқа гўшти ишлатиладиган кафеда чўчқа гўштини тайёрлаш бўлимида ишлар экан. Бунинг жоиз эмаслигини билиб, иш бошқарувчиларга айтганда улар уни бошқа ишга - салат тайёрлаш, идиш товоқ ювиш, тозалик ишларига ўтишни таклиф қилишибди. Шунда ҳам у ерда ишлаши жоизми? Аввалдан жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунчалиги жоиз. Яъни ҳалол нарсалардан салат тайёрлаш, идиш товоқ ювиш, тозалик ишларига ўтиш. Валлоҳу аълам!