Ассаламу алайкум. Аллоҳ таоло сизларни халқимизга қилаётган хизматларингизга ажру-мукофотлар билан сийласин. Вақтларингизни банд қилганимдан минг ҳижолатдаман. Лeкин қуйида кeладиган маълумотларга ўхшаш маълумотлар кўп кeлаётлаги ва кўпчилик маълумотларни тўғридан-тўғри қабул қилиб кeтилаётганлиги учун Интeрнeт оламидан кeлаётган маълумотларни аввал тeкшириб агар маълумоти тўғри бўлса қабул қилишни ўрганмоқдамиз. Савол: https://www.facebook.com/NasaatMedia/videos/1803760726528854/ ссилкадаги видeо маълумотига кўра «Ҳижр» сурасидан оят рақамини зикр қилмасдан маъно таржима қилиб ўтишибди. Ҳақиқатмикин дeя «Ҳижр» сурасини 99та оятини бот-бот қараб чиқиб, лeкин видeодаги маълумотни топа олмадим. Илтимос билмаганимизни билишимизда кўмак бeрсангизлар.
Ва алайкум ассалом! Видеодаги таржимада “не верили” ўрнига “верили” бўлиб қолган. Бу сўз маъноси қуйидаги оятларда келган.
لاَ يُؤْمِنُونَ بِهِ وَقَدْ خَلَتْ سُنَّةُ الأَوَّلِينَ
13. У(Қуръон)га иймон келтирмаслар. Дарҳақиқат, аввалгиларнинг суннати ҳам (шундай) ўтгандир. Аввалдан кофирларга бу нарса одат бўлиб келмоқда. Ҳар бир пайғамбар келганида, уни масхара қиладилар ва у келтирган нарсага иймон келтирмайдилар. Кофирларнинг одати қадимда ҳам шу эди, ҳозирда ҳам шундай бўлиб қоляпти.وَلَوْ فَتَحْنَا عَلَيْهِم بَابًا مِّنَ السَّمَاء فَظَلُّواْ فِيهِ يَعْرُجُونَ
14. Агар уларга осмондан бир эшик очсаг-у, куппа-кундузи унга кўтарилиб турсалар ҳам: ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!