- Қуръон Аллоҳнинг каломи. У билан инсон каломи ўртасидаги фарқ худди Аллоҳ билан банда орасидагига ўхшаш. Мўмин-мусулмон одам Қуръоннинг эҳтиромини ўрнига қўйиши лозим. Шунинг учун Қуръони Каримни эшитишда ҳам ўзига хос эҳтиром керак. Кўчада юриш турлича бўлади. Агар ўша юриш Қуръоннинг эҳтиромини ўрнига қўйишга имкон бермаса, уни тарк этиш лозим.